“Биз бунга куч билан жавоб берамиз”. Байден Қобулдаги портлашлар бўйича баёнот берди

“Биз бунга куч билан жавоб берамиз”. Байден Қобулдаги портлашлар бўйича баёнот берди

Жо Байден АҚШ қуролли кучларига ИШИД гуруҳи раҳбарлари ва объектларга зарба беришга тайёрланишга буйруқ берди. Бу ҳақда Америка раҳбари Афғонистондаги портлашлардан сўнг Оқ уйда қилган чиқишида маълум қилди.

Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД  ўз зиммасига олган.

«Биз жавоб қайтарамиз. Керак бўлса зарба беришга шаймиз. Сизларни ҳеч қачон кечирмаймиз ва бу қилмиш учун жавоб берасизлар», — дейди АҚШ президенти теракт ташкилотчиларига махсус мурожаатида.

Шунингдек, АҚШ президенти Афғонистондаги Америка контингентини кўпайтириш таклифини маъқуллашга ваъда берди.

Fox News телеканалига кўра, Кобул аэропортида содир бўлган портлаш оқибатида 13 америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти денгиз пиёда аскарлари бўлган.