Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биз марказдамизми ёки чеккада?
7.12.2019 10:13,  
615

Беларусларнинг ирония билан эътироф этишича, ушбу мамлакатнинг барча таълим муассасаларида Беларусь Европанинг қоқ марказида жойлашгани ҳақидаги таълимот ўқитилади, бунда географик жойлашувга урғу қаратилади.

Ростдан ҳам Беларусь географик жиҳатдан ҳар томонлама Европа қитъасининг марказида жойлашган, бироқ ҳам ривожланган Ғарбий ва Марказий Европа, ҳам ХХII асрда яшаётган Шимолий Европа ва ҳаттоки Россия учун ҳам периферия (чекка ҳудуд) ҳисобланади.

Худди шу назария Марказий Осиё минтақаси учун ҳам қўлланилиши мумкин - минтақа вакиллари географик жойлашувга урғу бериб, гўёки қўшни минтақалар бизсиз яшай олмайдигандек гапиришни яхши кўришади.

Аслида эса Марказий Осиёдаги марказийлик унинг номидагина бор холос. Минтақа Россия империясида ҳам, СССРда ҳам периферия бўлган, ҳозирги Россия учун ҳам периферия. Европа Иттифоқи учун-ку - перифериядан кейинги периферия. Осиёнинг йирик давлатлари учун Марказий Осиё - бу бир чеккадаги тушунарсиз Осиё, АҚШ учун - умуман 10-даражали минтақа.

Перифериянинг яна бир белгиси - Марказий Осиёда қўшни минтақалардан бир неча баравар кам аҳоли яшайди. Шунчаки таққосланг - Марказий Осиёда 60-65 миллион, Россияда 125 миллион, Хитойда 1,5 миллиард, Жанубий Осиёда 1,5 миллиард, Эрон ва Туркия ҳар бирида 85 миллиондан аҳоли яшайди. Бу улар учун жиддий бозор эмаслигимизни англатади.

Перифериялар учун географик жойлашув устунлик эмас, аксинча тўсиқ ҳисобланади. Шундай экан, Марказий Осиё мамлакатлари “биз марказдамиз, биз билан ҳисоблашишади“ деб туриб олиш ўрнига, инсон капиталини ривожлантириш орқали жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши энг тўғри йўл бўлади.

Манба: tashqarida.uz

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан