«Биз охирги 10-15 йил ичида жиловини қўйиб юбордик» – президент онкология соҳаси ҳақида

«Биз охирги 10-15 йил ичида жиловини қўйиб юбордик» – президент онкология соҳаси ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда онкология соҳасидаги муаммолар ҳавотирга солаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz

«Мени онкология соҳасидаги муаммолар хавотирга солаяпти. Яқинда янги қарор чиқади. Бу соҳада кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Биз охирги 10-15 йил ичида ушбу соҳа жиловини қўйиб юбордик», – деди давлат раҳбари.

Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар эса аёллар касалликларидан вафот этаётгани айтилди.

Бундан ташқари, президент қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудлардаги хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.