Бизнинг мақсадимиз - фақат Ўзбекистон ривожлансин, фақат ўзбеклар фаровон яшасин эмас, қўшниларимиз билан бирга, барча миллат ва элатлар билан тенг ривожланиш ва фаровонликка эришишдир — Алишер Қодиров

Бизнинг мақсадимиз - фақат Ўзбекистон ривожлансин, фақат ўзбеклар фаровон яшасин эмас, қўшниларимиз билан бирга, барча миллат ва элатлар билан тенг ривожланиш ва фаровонликка эришишдир — Алишер Қодиров

Бугун Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллатларни дўст, биродар бўлиб яшаётганлигини ва ҳукумат томонидан уларнинг тилларини, қадриятларини ривожланиши учун барча шароитлар яратилаётганини жуда тўғри деб ҳисоблаймиз ва янада ривожлантириш тарафдоримиз.

 «Миллий тикланиш» партияси қошида миллатлар билан ишловчи, миллий маданий марказлар билан ҳамкорлик қилувчи, алоҳида битта йўналиш, тизим, платформа яратилади.

Ўзбекистонда барча миллат вакиллари бир-бири билан фақатгина дўст эмас, қариндош ва қондошдир. Бизнинг мақсадимиз - фақат Ўзбекистон ривожлансин, фақат ўзбеклар фаровон яшасин эмас, қўшниларимиз билан бирга, барча миллат ва элатлар билан тенг ривожланиш ва фаровонликка эришишдир.

Биз бошқа миллат вакиллари билан тили бошқа аммо қалби яқин қариндошлармиз. Ўзбек болалари нафақат рус тилини, қирғиз, қозоқ, тожик, туркман тилларини ҳам билишлари керак.  Шунингдек қирғиз боласи ҳам ўзбек, қозоқ, тожик, туркман тилларини билиши лозим. Бу юртимизда миллатлар ўртасидаги узилмас тилсимни адабийлаштиради.

Мен миллатчилик қилаётган айрим нотинч мамлакатларни қўллаб -қувватламайман. «Миллий тикланиш» партияси ҳам бундай ҳаракатларга қарши ва ҳеч қачон миллатчилик қилмайди. Чунки биз барча миллатларни бирлашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаб ривожланиши керак деб ҳисоблаймиз!

Бизни айрим блогерлар «миллатчи партия» деб танқид қилмоқчи бўлишади. Бизнингча ҳар бир миллат инсоният учун бойлик. Ҳар бир миллат ўзининг қадрияти, тили, урф-одатлари билан жамият учун хазина ҳисобланади

Айни пайтда «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувни номзоднинг вилоят бўйича ишончли вакили Ҳамиджон Омонов очиб, иштирокчиларни Алишер Қодировнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.