Блогер Исроил Тиллабоев Телеграм каналида ёзишича, Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида кеча ерталаб соат 8 да ўчган електр бир суткадан ортиқ вақт ўтган бўлса-да ҳалигача ёнмаган.
"Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида кеча эрталаб 8 да ўчган электр, мана, ҳозир бир суткадан ошган бўлса ҳамки, ёнгани йўқ!
Натижада 200 минга яқин аҳоли электрсиз ўтирибди.
Кеча кечқурун 200 дан зиёд аҳоли туман Электр тармоқларига келиб, жанжал кўтарган, туман ҳокимига олиб борган. Трансформатори куйиб кетганмиш.
Ҳокимият ходимлари мактаб, боғчаларни қиш мавсумига тайёргарлигини текширавермасдан электр тармоқлари, газ идораларини ҳам мавсумга тайёргарлигини текширса бўлмайдими?
Халқни кундан-кунга сабрини максимал даражасини синаб, бирон кор-ҳол бошлашини кутмоқдами бу раҳбарлар?
Ўзи кунда ҳар куни тузук ёнмаган электрни аҳолига энди тиккалай суткалаб бермасликни одат қилишга ўтдиларингми?
Бутун туманни зимистонга қўйиш учун қанчалар масъулиятсиз раҳбар бўлиши мумкинлигини тасаввур қилолмаяпман.
"Истеъмолчилар ошиб кетгани туфайли..." , деб бошланувчи баҳоналарингдан дод!
Инсоф тилаймиз, чунки бошқа нарса қўлимиздан келмайди", деб ёзмоқда блогер Исроил Тиллабоев.