Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: АҚШ Эрон нефтини "ноқонуний" сотиб олгани учун Хитойга босимни кучайтириш билан таҳдид қилмоқчи
24.01.2023 20:43,  
26

Агар Хитой Эрондан катта ҳажмдаги нефтни "ноқонуний" сотиб олишда давом этса, АҚШ расмийлари Пекинга босимни кучайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Хитой ва Эрон ўртасидаги савдо алоқаларининг ошиши Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан республика ядровий дастурини чеклашга қаратилган янги чекловлар жорий этиш режаларига зиддир, деб ёзади Bloomberg АҚШ президенти маъмуриятининг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Маллининг тегишли баёнотига таяниб. 

"Хитой Эроннинг ноқонуний экспорти учун асосий манзил бўлиб, Пекинни бундай харидлардан қайтариш бўйича музокаралар фаоллашади. Эрон нефть экспортининг ортиши бизни қониқтирмаяпти. Санкцияларимиз бенуқсон бажарилишини таъминлай оламизми? Йўқ. Аммо биз уларни ҳурмат қилишлари учун қўлимиздан келганини қиламиз", деди Малли.

Унинг қайд этишича, АҚШ ва Эрон ўртасида 2015 йилги ядровий келишувни янгилаш бўйича музокаралар асосан муваффақиятсизликка учраган. Шу сабабдан вазиятдан чиқишнинг энг эҳтимолли йўли Теҳронга нисбатан санкциялар босимини кучайтириш бўлади.

"Бизнинг эътиборимиз Эрон ўз фуқароларини ўлдириши ва бунга қарши туриш учун нима қилишимиз мумкинлиги ва Эроннинг Россияга Украина фуқароларини ўлдиришига ёрдам бериши ва биз уни ушлаб туриш ва тўхтатиш учун нима қилишимиз мумкинлигига қаратилди", - дея хулоса қилди Малли.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан