Россия Федерацияси Украинада ҳарбий операция бошлаганидан кейин ЕИ давлатларининг 100 дан ортиқ компаниялари Россияда ишлашда давом этмоқда, деб ёзади Bloomberg Европа Иттифоқи институти тадқиқотига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, 116 та халқаро компания жамоатчилик босими ортиб бораётганига қарамай, мамлакатда ўз бизнесини давом эттирмоқда.
Тадқиқотга кўра, асосан консалтинг ва ахборот технологиялари соҳаларида фаолият юритувчи атиги 90 та компания ўз бизнесини тугатган ва ходимларини бошқа мамлакатларга ўтказган.
Бироқ, Европа Иттифоқи юқори лавозимли раҳбарлар институти тадқиқотчилари май ойида Россияни тарк этаётган компанияларнинг аксарияти учун фонд бозоридаги фойда мамлакатни тарк этиш харажатларидан анча ошиб кетганини кўрсатадиган ҳисоботни чоп этишди.