"Мир" нақд пулсиз тўлов учун Россия тўлов тизими "қулаб тушди", деб хабар беради Bloomberg. Агентлик таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россия федерациясидан ташқарида Мир карталари тўққизта мамлакатда қўлланила бошланди, аммо ушбу давлатларнинг олтитасида улар АҚШ санкцияларидан чўчишмоқда ва Россия тизимини қўллаб-қувватлашдан бош тортишган.
Муаллифларнинг таъкидлашича, Туркия Мир карталарини қабул қилган барча бешта банк ўз хизматларидан воз кечганида Россияга энг катта зарар етказган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, банклари "Мир" карталарига хизмат кўрсатишни рад этган давлатлар орасида Ўзбекистон, Туркия ва Ветнам бор — улар тизимни қўллаб-қувватлашдан бутунлай воз кечишган. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қисман чекловлар қўйди, аммо улар ҳали ҳам Россия тўлов тизимидан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, тизим Арманистон ва Белоруссияда тўлиқ ишламоқда.
Аввалроқ, РБC Россиянинг иккита йирик банки дўстона мамлакатларда Мир тўлов тизими карталарини қабул қилиш учун терминалларни ўрнатиш истиқболларини ўрганаётгани ҳақида хабар берган эди. ОАВ маълумотларига кўра, ташкилотлардан бири Туркияда, иккинчиси БААда ишлашни бошламоқчи. Манбанинг таъкидлашича, банк терминалларни биринчи навбатда меҳмонхоналар ва йирик дўконларга ўрнатмоқчи.