Аҳолининг ипотека кредитларини тўлашдан оммавий равишда бош тортиши жиддий тус олди.
Хитой банклари юзлаб миллиард доллар йўқотиши мумкин, деб ёзади “Bloomberg” нашри.
Бу ҳолатга сўнгги ойларда фуқаролар томонидан ипотека тўловларини оммавий бойкот қилиш билан боғлиқ вазият олиб келган.
Хитойнинг $56 трлн.лик банк тизимига босим кучаймоқда.
Энг ёмон сценарийда 2,4 трлн юань миқдоридаги кредитлар зарар кўради — бу деярли $356 млрд ёки барча ипотека кредитларининг 6,4%и демакдир.
“Deutsche Bank” ҳисоб-китобларига кўра, кредитларнинг камида 7%и хавф остида.
Тўхтаб қолган лойиҳаларнинг кескин инқирози юз минглаб уй харидорларининг ишончини пасайтириб, 90 дан ортиқ шаҳарларда ипотека бойкотини келтириб чиқарди.
Хитой аҳолисининг ипотека кредитларини тўлашдан оммавий равишда бош тортиши июль ойида маълум бўла бошлади, бироқ бу вақтга келиб муаммо жиддий тус олди.
Бу жараён мамлакатдаги кўчмас мулк инқирозини янада кучайтирди. Вазият мамлакат иқтисодиёти учун умумий прогнозларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Банклар икки олов орасида қолиб кетган. Агар банклар ишлаб чиқарувчиларга лойиҳаларни тугатишда ёрдам бермасалар, улар янада кўпроқ йўқотишади, — дея тушунтирди Гонконг университетининг молия профессори Чжиу Чен.