Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ бош котиби инсониятни янада оғир даврлар кутаётганини таъкидлади
17.12.2021 16:16,  
579

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш инсониятни янада оғир даврлар кутаётганидан хавотир билдирди.

Бош котибнинг журналистлар билан учрашувда қайд этишича, бу йил COVID-19 пандемияси давом этди, одамлар орасидаги нотенглик ошиб бормоқда, ривожланаётган мамлакатлар учун босим ортмоқда, уларда пандемиядан кейин қайта тикланиш учун захиралари кам қолган, инфляция ўсмоқда, қарзлари кўпаймоқда.

"Мен жуда хавотирдаман. Агар вазият яхшиланмаса, бизни янада оғир даврлар кутмоқда", – деди Гутерреш.

"COVID-19 ҳеч қаёққа кетмади. Маълум бўляптики, фақат вакцина билан пандемияни енгиб бўлмайди. Вакциналар эмланганларни касалхонада ётишдан ва ҳаётдан кўз юмишдан сақлаб қолади ҳамда вирус тарқалишини секинлаштиради, холос. Лекин, вирус тарқалиши барибир пасаймаяпти. Бунга вакциналар адолат билан тарқатилмаётгани ва эмланишни истамаслик сабаб бўлмоқда", – деди у.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан