БМТ бош котиби Исроил Иордан дарёси водийсини аннексия қилмоқчи эканлигидан ташвишда

БМТ бош котиби Исроил Иордан дарёси водийсини аннексия қилмоқчи эканлигидан ташвишда

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг “ҳудуддни босиб олишни хоҳлаётгани”ни айтган сўзларидан кейин Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи билан боғлиқ вазиятдан ташвишга тушганини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Аввалроқ Нетаняху мамлакатни бошқараётган “Ликуд” партияси парламент сайловларида ғалаба қозонса, Иордан водийсини Исроилга қўшиб олиш ҳақида гапирганди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, агар Исроил бош вазири ўзи айтган гапларни амалга оширадиган бўлса, бу халқаро қонунларни ўта қўпол равишда бузиш бўлади.

Бундан ташқари, исроиллик сиёсатчининг бу амали Фаластин ва Исроил ўртасида мулоқот бошлаш истиқболини ҳам йўққа чиқаради.

“Бу муаммо айни ҳудудда икки давлат яшай олиши ғоясига зарар етказади”, деб таъкидлаган Гутерриш.

1355