БМТнинг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб-сайтида илк маротаба ўзбек тилида маълумотлар жойланди

БМТнинг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб-сайтида илк маротаба ўзбек тилида маълумотлар жойланди

БМТнинг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб-сайтида илк маротаба ўзбек тилида маълумотлар жойланди.

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича (https://t.me/statistika_rasmiy/1033), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб сайтида инглиз, рус, франсуз тиллари билан бир қаторда илк маротаба ўзбек тилида ҳам маълумотлар жойланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудида 2021 йили синов тариқасида, 2023 йилда оммавий аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга ошириш белгиланган. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.  

Давлат статистика қўмитасининг томонидан “Европа Статистиклар Конференциясининг 2020 йил раундида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича тавсиялари” ўзбек тилига таржима қилинди ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб сайтида жойланди.