Бобур Ғаниев 15 суткага қамалди

Бобур Ғаниев 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, автоблогерга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилигича, ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига тақдим этилган. Унга кўра, Бобур Ғаниев Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун (ҳақорат қилиш) БҲМнинг 20 баробари (5,4 миллион сўм), 194-модда (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм), 195-модда (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) бўйича эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

Бундан ташқари, Epica ҳайдовчиси ва яна бир йўловчига ҳам жазо тайинланган.

Шунингдек, Бобур Ғаниевнинг телефонида аниқланган порнографик маълумотлар тарқатилган ёки тарқатилмаганини текшириш мақсадида экспертиза белгиланган.

Авввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев автоблогер Бобур Ғаниевнинг ушланиши ва унга қўйилган айбловлар юзасидан бир қатор саволларни ўртага ташлаганди.