Бодикамерасиз ва тиббий ниқобсиз турган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Бодикамерасиз ва тиббий ниқобсиз турган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқда "Андижонда карантин қоидалари юмшатилдими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасидан ўтган автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари сабаб, "Янги бозор" атрофидаги кўчаларда маълум вақт транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш зарурияти юзага келган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео 8 сентябрь куни соат 05:30 ларда "Спрак" русумли автомобиль ҳайдовчиси томонидан тасвирга олинган. Видеода ЙПХ ходими Н.Нуманов бодикамерасиз ва тиббий ниқобсиз турганлиги ҳолати акс этган.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.