Боғотда газ таъминоти йўқлиги сабаб аҳоли йўлни тўсиб қўйгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

Боғотда газ таъминоти йўқлиги сабаб аҳоли йўлни тўсиб қўйгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида газ йўқ туфайли бир гуруҳ одамлар йўлни тўсиб қўйгани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, ҳукумат қарори билан газдан ажратилган маҳаллага газ баллонлари вақтида етказилган, фақат оқар сув муаммоси кўтарилган. «Тозабозор» маҳалласининг Олтинқум ва Қўнғирот кўчасидан оқиб ўтадиган Қўнғирот каналидаги сув чиқарадиган насос бузилиб қолгани учун экинларни суғориш муаммо бўлаётганидан аҳоли маҳалла раисига мурожаат қилган.

«Тозабозор»да ўрганишлар давомида ушбу ҳолат юзасидан МФЙ томонидан маълумотнома туман ҳокимлигига тақдим этилган. Қўнғирот каналидаги сув насосини таъмирлаш учун СИУ беркитилган.

МФЙ аҳолисига ичимлик суви, суюлтирилган газ вақтида берилмоқда ва оқар сувнинг тўлиқ етказиб бериш чоралари кўрилганини билдирамиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.