Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Гафуржон Шукуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Гафуржон Шукуров инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари бўлган Отабек Чориевнинг ўрнига Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.