Божхоначилар ҳужжатлардан тушиб қолган 1 млрд. сўмдан ортиқ товарларни фош этишди

Божхоначилар ҳужжатлардан тушиб қолган 1 млрд. сўмдан ортиқ товарларни фош этишди

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Aхборот хизматининг хабар беришича- Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан юртимизда юритувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юк контейнерида келтирилган, йўл-юк кузатув ҳужжатларига асосан “Технологик асбоб-ускуна” дея кўрсатилган товарларнинг инспекцион кўрик мажмуасидан олинган тасвирлар ўртасида тафовут мавжудлиги сабабли божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, мазкур юк контейнерида ҳужжатларда умуман қайд этилмаган  оғирлиги 25 тоннадан ортиқ бўлган қиймати 1 млрд. 196 млн. сўмлик 149 турдаги “Хўжалик ва қурилиш моллари” товарлари борлигини аниқлашди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.