Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Шаҳобиддин Зоиров ва Элнур Абдураимов ҳам илк жангни ғалаба билан бошлашди (фото)

Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугунги боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров(-52 кг) ҳамда Элнур Абдураимов (-63 кг) рингга кўтарилишди.

-52 кг вазнли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров ЖЧ-2019 даги илк жангини туркманистонлик Ихлас Гулижановга қарши ўтказди ва яққол устунлик эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

-63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов илк жангини жазоирлик Реда Бенбазизга қарши ўтказди. Ушбу спортчимизнинг ҳам 5:0 ҳисобида рақибидан қўли баланд келди.

9