Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бокс ЖЧ: Ўзбекистонлик боксчилар ғалаба билан бошлади. Бугун Ҳасанбой Дўстматов рингга чиқади
26.10.2021 08:23,  
589

Кеча Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланади. Мусобақанинг дастлабки куни ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди. - 67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган ёш ва истеъдодли боксчимиз ирландиялик Брендан Маккивига қарши жанг ўтказиб, ишончли ғалабага эришди.

26 октябрь куни жаҳон чемпионатида рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати:

- 80 кг: Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалавей (Танзания) (19:20 дан кейин)
- 51 кг. Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (21:00)
- 75 кг. Саиджамшид Жафаров — Л.Фернеза (Словакия) (23:05дан кейин)
Изоҳ: Беллашувларнинг бошланиш Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқда: - 48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов, - 51 кг. Ҳасанбой Дўсматов, - 54 кг. Шаҳобиддин Зоиров, - 57 кг. Миразизбек Мирзахалилов, - 60 кг. Абдумалик Халаков, - 63,5 кг. Мужибулло Турсунов, - 67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев, - 71 кг. Шаҳрам Ғиёсов, - 75 кг. Саиджамшид Жафаров, - 80 кг. Одилжон Аслонов, - 86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев,- 92 кг. Мадиёр Саидраҳимов, + 92 кг. Лазизбек Муллажонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан