Бокс ЖЧ: Шаҳобиддин Зоиров ва Мадияр Саидраҳимов мусобақани муваффақиятли бошлади

Бокс ЖЧ: Шаҳобиддин Зоиров ва Мадияр Саидраҳимов мусобақани муваффақиятли бошлади

Сербиянинг Белград шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) биринчи жангини мезбон спортчи Тамир Галановга қарши рингга ўткзиб, ишончли ғалабага эришди.

Ушбу баҳсдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Илк жангданоқ мезбон боксчига қарши жанг қилиш бироз қийин. Албатта, ҳар бир нарсани ўз қийинчилиги бор. Лекин ўзимни қўлга олиб, мураббийларимиз берган кўрсатмаларни тўғри бажаришга интилдим ва ғалабага эришдим. Мураббийлар раундлар оралиғида ҳисобни айтиб турган бўлсаларда, яхшироқ жанг кўрсатишга ундашди», дейди Шаҳобиддин Зоиров.

Шаҳобиддин Зоиров 2016 йил Рио-де-Жанейро ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинлари ва 2019 йил Екатеринбургда ташкил этилган жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган.

-92 кг: Мадияр Саидрахимов - Владислав Смахликау (Болгария) 

Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) Сербияда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. Ҳамюртимиз беларуслик рақибини мусобақадан чиқариб юборди.

Владислав Смахликауга қарши баҳсда Мадияр ўзининг кучли зарбалари билан яққол ажралиб турди. Ҳар бир раундлардаги устунлик якунда боксчимизни кейинги босқичга олиб чиқди.

Навбатдаги босқичда Саидраҳимовга қозоғистонлик Айбек Оралбай рақиблик қилади.

Бугун яна 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

-60 кг: Абдумалик Халаков - Жасин Ляма (Македония) (21:25 дан сўнг)

-71 кг: Шаҳрам Ғиёсов - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) (23:00дан сўнг)