Бокс: Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди

Бокс: Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Бугунги кун дастурида терма жамоамиз аъзоси Фанат Қаҳрамонов рингга кўтарилди.

-75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.

Эндиги баҳсларда терма жамоамизнинг қуйидаги аъзолари баҳсларга киришади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

4681