Бокс: Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатининг 2-кунини ҳам ғалаба билан давом эттиришди

Бокс: Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатининг 2-кунини ҳам ғалаба билан давом эттиришди

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Дилшод Рўзметов ҳам ғалаба билан бошлади. 

-81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Дилшод Рўзметов биринчи босқичда монголиялик Нармандах Шинебаяр билан жанг қилди ва уч раунд якунига кўра, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

9 сентябрь куни Фанат Қаҳрамонов ҳам монголиялик рақибини енгиб иккинчи босқичга йўлланма олганди.

Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили - Миразизбек Мирзахалилов, Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов саралаш босқичидан озод этилган. Улар иккинчи босқичда баҳсларга киришади.

4614