Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бола пулини тўғирлаб бериш эвазига...
5.03.2021 17:47,  
454

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Шўрчи туманидаги “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Озода (исмлар ўзгартирилган) фарзанди учун икки ёшгача бола парвариши учун нафақа пулини олиш мақсадида, туман пенсия жамғармаси бўлими собиқ бош ҳуқуқшунос маслаҳатчиси Наргизага мурожаат қилади.

Насиба эса тайёр хўрак топилганидан фойдаланмоқчи бўлади. У нафақа пулини тайинлаб беришни ваъда қилади, албатта, фақат таъма эвазига.

Озода унинг гапларини эри Одилжонга айтади. Одилжон эса бу ҳақида ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилади.

Департаментнинг туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Кўклам” МФЙ ҳудудида жойлашган Шўрчи тумани пенсия жамғармасида ўтказилган тезкор тадбирда маслаҳатчи Наргиза 450 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Нафс инсонни не кўйларга солмайди. Бугун муҳтожларга кўмаклашиш ўрнига ундан таъма кутадиганлар ҳам афсуски, ҳамон бор орамизда. Аммо, қилмиш - қидирмишдир. Киши қилган хатоси учун жавоб бермай қолмайди. Наргиза ҳам энди қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан