Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болаларини хусусий боғча ва мактабга юбораётган ота-оналар даромад солиғидан қисман озод этилади
7.07.2022 16:52,  
217

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

Мажлисда дастлаб “Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади ва алоҳида солиқ режими жорий этилади.

Мажлисда қайд этилганидек, капитал бозорини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари берилади, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади, хотин-қизларнинг бандлигини ошириш мақсадида меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларнинг реестрига киритилган ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ўрнатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан