Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болоняга қарши ўйинда Шомуродов неча балл олди? Бош мураббий у ҳақида нима деди?
10.01.2021 15:58,  
1008

Италия чемпионатининг 17-тури доирасида бўлиб ўтган «Женоа» ўз майдонида «Болоня»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаб, 81-дақиқада захирага олинди.

Италиянинг турли нашрлари томонидан Элдорга қўйилган балл ва изоҳлар билан таништириб ўтамиз.

Fantacalcio.it:
"Шомуродов аввалги иккита ўйинда 6,5 балл олганди. "Болоня"га қарши баҳсда у бундай баҳога лойиқ бўла олмади. У ҳозирча ҳужумнинг бошланиш қисмида яхши ҳаракат қилмоқда. "Женоа"нинг биринчи голи бунга исбот бўла олади. У биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди, аммо иккинчи таймда бироз йўқолиб қолди. Шунга қарамай, унинг баҳоси — 6.0".

pianetagenoa1893.net:
Шомуродов — 7,0.
Дастлабки 40 дақиқа давомида бир темпдаги ўйин, кейин ақлбовар қилмас парвоз ва одатдагидек ақлли ўйин.

calciomercato.com
Шомуродов — 6,0 (изоҳсиз).

WhoScored

Шомуродов -7,1.

"Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини "Болоня"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди. 

"Дестро ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди. У ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ёрқин ўйин кўрсатди. У ажойиб марказий ҳужумчи. Шунингдек, ихтиёримизда Шомуродов ва Скамакка ҳам бор. Улар ҳам юксак иқтидор соҳиби. Бизга эса ҳозирда ҳужумчидан кўра ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар керак", — деди Баллардини.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан