Бўрижар анҳоридан Макаров тўппончаси топилди

Бўрижар анҳоридан Макаров тўппончаси топилди

Postda.uz

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 декабрь соат 14:50ларда 3- ва 4-даҳалар ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар анҳоридан ўқотар қурол – Макаров тўппончаси топилди. Бу ҳақда “Postda.uz” нашри хабар бермоқда.

Тўппонча полиэтилен пакетга қисмларга ажратилган ҳолда солинган. Шу билан бирга, полиэтилен пакетда 2 дона ўқдон ва 18 дона ўқ ҳам бўлган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.