Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Борис Жонсон Украинага яна қурол етказиб беришини эълон қилди
19.05.2022 23:57,  
82

Буюк Британия Украинани узоқ масофага учувчи артиллерия, дрон ва кемаларга қарши ракеталар билан таъминлайди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Борис Жонсон Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотидан сўнг, маълум қилди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

“Мен Президентга Украина мудофаасига умумий 1,3 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги қўллаб-қувватлаш, жумладан, узоқ масофали артиллерия, кемага қарши ракеталар ва учувчисиз самолётлар ҳақида маълумот бердим. Бу бизнинг қўшимча ҳарбий ёрдам пакетимизнинг бир қисмидир”, дея изоҳ қолдирди у ўзининг Twitter саҳифасида.

Буюк Британия бош вазири, шунингдек, Зеленский билан Россиянинг Украинанинг Қора денгиз портларини блокировка қилиши оқибатларини ҳам муҳокама қилди: «Биз Путиннинг Қора денгиз портларини ўйламасдан блокадага олиши натижасида етказилган глобал иқтисодий зарарни қандай тўхтатишимиз мумкинлигини муҳокама қилдик», деб ёзди Жонсон.

«Биз Украина ғалла заҳираларини етказиб бериш учун денгиз ва қуруқлик йўлларини очиш вариантларини кўриб чиқяпмиз», — деди Британия бош вазири.

Шунингдек, у Британия Украинадан 50 минг қочқинни қабул қилганини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан