Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Борис Жонсоннинг Ҳиндистонда тушган сурати эътирозларга сабаб бўлди (Фото)
23.04.2022 23:10,  
1057

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Ҳиндистонга сафари чоғида мусулмонларга тегишли дўконларни бузиш учун ишлатиладиган бульдозерлар ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди ва бульдозер билан суратга тушди.

Boris Jonsonning Hindistonda tushgan surati e'tirozlarga sabab bo'ldi

Жонсон Консерватив партияга миллионлаб фунт стерлинг хайрия қилган Энтони Бамфорд томонидан уюштирилган экскурсияда Гужарат штатидаги  JCB заводига олиб кетилган. Буюк Британия бош вазири бу ерда бульдозерга  миниб, журналистларга суратга тушди.

Жонсоннинг Консерватив партия донори бошчилигидаги компанияга ташрифи ва мусулмонларнинг  дўконларини бузишда фойдаланилган  JCB бульдозерида тушган сурати танқидларга сабаб бўлди.

«Британия ҳукумати жим томошабин бўлишни бас қилиши керак, чунки Ҳиндистон ҳукумати ҳар куни инсон ҳуқуқларига чекловлар қўймоқда», дея муносабат билдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан