«Боруссиядан» иродали учрашув ёхуд сўнгги дақиқадаги бир очко

«Боруссиядан» иродали учрашув ёхуд сўнгги дақиқадаги бир очко

Германия Бундеслигасининг 12-турининг дастлабки баҳсида Франкфуртнинг «Айнтархт» жамоаси ўз майдонида етакчилардан бири «Боруссия М»ни қабул қилди. 

Учрашув мухлисларни асло зериктириб қўймади. Ҳисобни дастлаб меҳмонлар очишга эришди. Биринчи гол муаллифи Штиндл бўлди. Аммо биринчи бўлимда майдон эгалари рақибнинг битта тўпига уч бора жавоб беришади. Шу тариқа дастлабки бўлимда Франкфуртликлар йирик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишади. 

Айнтрахт Ф / Боруссия М  3:1

Иккинчи бўлимни мезбонлар расмиятчилик учун ўтказиб қўйишлари мумкин эди, аммо Айнтархтликлар футболчиси Абраҳамга кўрсатилган қизил карточка ўйинни ўзгартириб юборди. Мезбонлар асосий вақтгача ғалабани ўзларида сақлаб қолишган эди. Лекин 90 ва 90+5 дақиқаларда яна ўша Штиндл хет-рикка эришиб, меҳмонларни мағлубиятдан сақлаб қолди. Шу тариқа Штиндлнинг бенифесига айланиб кетган учрашувда Гладбахликлар бир очкога эга бўлишди.

Гол. Штиндл 14, 90, 90+5. Силва пен.22. Силва 24. Баркок 32

Айнтрахт Ф / Боруссия М  3:3