Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош ҳисобчи акасининг номидаги МЧЖга банк кредитини ўтказиб, талон-торож қилган
6.03.2022 17:12,  
106

Воқеа Янгийўл шаҳрида содир бўлган. Бош ҳисобчи акасининг номидаги МЧЖга банк кредитини ўтказиб, талон-торож қилган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Янгийўл филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Янгийўл филиали бош ҳисобчиси Ж.М. кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида, акаси Ж.нинг номига “З.Б.” МЧЖни ташкил қилиб, 11 нафар фуқаронинг номига кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, уларга ажратилган 754 миллион сўмни дастлаб “З.Б.” МЧЖ ҳисоб-рақамига ва у орқали пластик картага ўтказиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан