Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнот берди

Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнот берди

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдид қилгани аудиоси тарқалган эди.