Бош прокуратура Оқтошдаги ҳодиса юзасидан жиноят иши очди

Бош прокуратура Оқтошдаги ҳодиса юзасидан жиноят иши очди

Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғида жами 56 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташлангани маълум қилинганди. 

Ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳарракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.