Бош прокуратура Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани бўйича маълумот берди

Бош прокуратура Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани бўйича маълумот берди

Кеча Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабар қилинганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.