Бош прокуратура туман прокурори уйидаги мажбурий меҳнат ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Бош прокуратура туман прокурори уйидаги мажбурий меҳнат ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Muxbir Daliev Telegram-канали сешанба куни ободонлаштириш бошқармаси ходимлари Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Ражаббоевнинг хусусий уйида мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида маълум қилди.

Хабар қилинишича, ишлар участкада баҳордан бери олиб борилмоқда ва катта эҳтимол билан ободонлаштириш ходимлари меҳнатига ҳақ давлат ҳисобидан қопланган.

Канал муаллифи Андижон вилояти прокуратурасининг вилоят прокурори ўринбосари Б. Исмоилов имзолаган ўтказилган текширув натижалари тўғрисидаги хатни эълон қилди.

Унда айтилишича, беш нафар ишчи тушунтириш хати ёзган. Уларнинг икки нафари Сардор Ражаббоевнинг уйида бўлмаганини маълум қилган. Қолган уч нафари эса ихтиёрий бориб, ободонлаштириш ишларини бажаришгани, уларни бирор шахс мажбур қилмаганини баён қилишган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.