Бош Прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди

Бош Прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги Фармонига асосан Холмахматов Абдухалим Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Холмахматов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги Фармонига асосан Узаков  Шухрат  Шарапович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.

Ш.Узаков тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.