Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган

Бу ҳақдаги ахборотни бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов Daryo`га маълум қилди.

Қайд этилишича, бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан 2021 йил бошида тўлиқ эмланиб бўлган. Уч босқичли эмланиш жараёнининг бирортасидан сўнг бош вазирда ножўя таъсирлар сезилмаган.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев ҳам коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлиги ҳақида хабар берилган эди.