Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош вазир ўринбосари велосипедда бу йил пойтахтда қурилган 20 км велойўлакчаларни кўздан кечирди
23.10.2020 11:54,  
195

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридаги велойўлакчалар ҳамда аҳолининг оммавий спорт турлари билан шуғулланиши йўлида амалга оширилаётган ишларни яқиндан кўздан кечирди.

Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кун давомида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Миробод ҳамда Сергели туманлари бўйлаб ўрганиш ишларини олиб борди.

Велойўлакчалар, спорт майдонлари, спорт мактаблари, янги барпо этилаётган кўприк атрофи, туманда бунёд этилаётган янги уйлар атрофидаги ҳудудлар шулар жумласидандир. Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларнинг велойўлакчалардан фойдаланиш ва хавфсиз ҳаракатланиши учун яратилаётган шароитлар билан танишиб чиқишди.

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Шаҳрисабз кўчасидаги велойўлакча яқин 10 кун ичида эксплуатацияга топширилади. Таъкидлаш жоизки, бу йўлакчаларда кўзи ожиз кишилар хавфсиз ҳаракатланиши учун алоҳида жой ажратилган.

“Бу йўлларни ўзимиз шахсан ҳаракатланиб синаб кўрмасак, оммавий спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини  тарғиб қилишга доир ишлар жадал кетмайди”, - деди Бош вазир ўринбосари.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов пойтахтда велойўлакчаларни бунёд этишга оид ишлар ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни маълум қилди: “Аҳмад Дониш кўчаси тўлиқ тайёр бўлди, умумий майдони 5 километрни ташкил этди. Фарғона йўли кўчасида велойўлакча яратилмоқда, ҳар битта томонини 7 километрдан ҳисобласак, умумий майдони -14 км. Бундан ташқари, анҳор бўйларида ҳам велойўлаклар барпо этилган бўлиб, уларнинг умумий майдони 10 км чиқади. Хулоса қилиб айтганда, бу йил 20 км майдон велойўлакчага айлантирилади, кейинги йил эса камида 25 км майдон велойўлакчага айлантирилиши белгиланган”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан