Бироз аввал Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунланди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати раҳбари хабар қилмоқда
Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Яна бошқа муҳим янгиликлар ҳақида тез орада маълум қилинади.