Бўшаб қолган аэропортлар: коронавирус туризмни ўлдирди (фото)
Коронавирус инфекцияси пандемияси боис ҳозирда жуда кўп давлатлар чегарани ёпмоқда. Бундан аввало йўловчи ташийдиган компаниялар, жумладан халқаро авиакомпаниялар зарар кўрмоқда.
Италиядаги аэропортларда хизматчилар сони кескин қисқарган. Қайд этиш устунларида атиги уч хизматчи ишламоқда.
Испания, Франция, Голландия, Германия, шунингдек, Россия, Украина, Беларусда ҳам аэропортлара анча бўшаб қолгани айтилмоқда.
Авиакомпаниялар акциялари 5-15 фоизга тушиб кетди.