«Бошимизни эгиб пахта экдик, лекин даромад қилмадик» – Шавкат Мирзиёев

«Бошимизни эгиб пахта экдик, лекин даромад қилмадик» – Шавкат Мирзиёев

“Шунча йил бошимизни эгиб пахта экдик, лекин кўнгилдагидек даромад қилмадик. Бирор марта республика бўйича олинган даромадимиз 1 млрд долларга етмади. Ўртача 800-850 млн доллар бўларди. Ҳозир битта Андижон вилоятининг ўзи текстил маҳсулотларидан 700 млн долларлик экспорт қиляпти. Аввал биз пахтанинг ўзини сотган бўлсак, энди ҳатто четдан сотиб олишга, қайта ишлашга тайёрмиз. Хорижий давлатлар эса келиб биздан пахта сўраб туришибди.

Бугун Хоразм оқсоқоллари билан гаплашдим, 4 ойдан ортиқ пахта терилишини айтишди. Ҳозир ҳеч ким қанча пахта олингани билан қизиқмайди. Чунки етиштирувчида манфаат бор. 

Бу борада, биз аввало вилоят аҳолиси ва тадбиркорларини қандай долзарб муаммолар ташвишга солаётганини, уларни ҳал этиш учун мавжуд резерв ва имкониятларни чуқур ўргандик.

Бугунги кунда Хоразмдаги энг катта муаммолардан бири – 80 мингдан зиёд аҳоли бандлигини таъминлашимиз керак. Шунингдек, меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. Айниқса, бу масала Қўшкўпир, Янгиариқ, Янгибозор туманларида ўта долзарб”, – деди давлат раҳбари йиғилганларга қарата.