Бўстонлиқда ҳам сел келди (фото)

Бўстонлиқда ҳам сел келди (фото)

13 май куни соат 17:15дан 21:30 га қадар Бўстонлиқ тумани тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилди

Натижада тумандаги «Қорамозор» МФЙ ҳудудидаги ички йўлида сел келиши, «Паркент канали» ПК-54 қисмига сув тўпланиб тошиши, «Думалоқ», «Товоқсой», «Хондайлиқ», «Искандар», «Қўшқўрғон» МФЙ ички кўчалари ва бир нечта аҳоли хонадонларига ёғингарчилик сувлари тўпланиши кузатилди. 

Сел келиши ўз вақтида бартараф этилди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя тадбирлари мақсадида жами 189 нафар ишчи ходим, 26 та муҳандислик техникалари жалб этилди. Вилоят ФВБ томонидан 14 та махсус техника ва 44 та қутқарувчи жалб этилди. 

Сел келиши оқибатида аҳоли орасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.