Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олаётганда қўлга тушди

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олаётганда қўлга тушди

Вазирликлардан бирида ишловчи мансабдор шахс Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган вақтида тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб берган. Бунинг эвазига ундан 35 минг доллар олган. 

У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди. 

Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди. 

Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган. Бошқа ҳолатда, пойтахтлик тўрт фуқаро Тошкент вилоятидаги 5 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган.