Бўстонлиқ туманида шу шанба-якшанба кунлари соат 07:00 дан 11:00 гача айрим йўллар ёпилади

Бўстонлиқ туманида шу шанба-якшанба кунлари соат 07:00 дан 11:00 гача айрим йўллар ёпилади

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» марафони ўтказилиши муносабати билан 2021 йил 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа автомобиль йўли»нинг 13-километргача бўлган масофасида ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яъни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.

Барча ҳайдовчилардан вақтинча йўл ёпилганда тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгиларининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз — дейилади хабарда.