Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








⚡Бўстонлиқда ер майдонини 3 млн долларга сотишга уринган шахслар 180 минг АҚШ долларни олган вақтда ушланди
16.04.2022 19:04,  
88

15 апрель куни Бош прокуратура, ИИВ Ер ресурсларини талон торож қилинишини олдини олиш бўлими, Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан “M.B.B.» масъулияти чекланган жамиятига 30 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарти билан мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун 40 гектар ер майдони ажратилган.

Бироқ, МЧЖ мансабдор шахслари бугунги кунга қадар ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширмасдан «Элмурод» исмли шахс орқали 3 млн. АҚШ долларига сотаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган.

Тадбир давомида, 40 гектар ер майдонига эгалик ҳуқуқи бўлмаган тўрт нафар тадбиркор ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси фуқаро Д.А.га 3 млн. АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, олдиндан 180 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтларида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан