Бўстонлиқдан нидо: "Шифохонага етмай жон берганлар ҳам бор..."

Бўстонлиқдан нидо:

Таҳририятимизга Бўстонлиқ тумани, Қўшқўрғон қишлоғидан бир қанча мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Human.uz нашри алоҳида лавҳа тайёрлади.

Мурожаатда айтилишича, айни кез бу ҳудудда шифохона йўқ. Аҳоли 50-60 км масофага шифохона излаб боришга маҳкум. 

Одамларнинг билдиришича, аввалги шифохона тадбиркорга текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун бериб юборилганини айтди. Улар беморлар ҳатто шаҳар марказига етиб боришга улгурмай вафот этганини айтишди, "Карантин вақтида COVID-19дан касалланиб, оилавий жон берганлар ҳам бўлган. Бўстонлиқ туман ҳокимиятига мурожаатлар йўлланганмиз, аммо қуруқ ваъдалар билан умр ўтяпти", дейди одамлар.

Бўстонлиқ тумани тўлиқ туристик зонага айлантирилиши ҳақида бир қанча фармонлар чиқарилган эди, лекин ўз аҳолисига хизмат кўрсата олмайдиган масъуллар меҳмонларни қандай қабул қилади, уларга қандай хизмат кўрсатади?