Бойлар учун янги солиқ жорий этилади

Бойлар учун янги солиқ жорий этилади

Спутник.узнинг хабар беришича ,Россияда шахсий даромад солиғи ставкасини йилига 5 миллион рублдан ошадиган даромад учун 13% дан 15% гача кўтариш тўғрисидаги қонун кучга киради.

Қайд этилишича, 13 фоиз солиқ ставкаси жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларидан ташқари мол-мулки ва ундаги улушларни сотишдан тушадиган даромадлари, совға сифатида олинган мол-мулк қиймати кўринишидаги даромадлари, шунингдек, фуқаролар томонидан суғурта шартномалари бўйича суғурта тўловлари шаклида олинган солиқ солинадиган даромадлари ва пенсия тўловларини ўз ичига олади.

Ушбу қонун лойиҳаси Россия президенти Владимир Путин номидан ишлаб чиқилган ва у томонидан 2020 йилнинг 23 ноябрида имзоланган. 2021 йилда солиқ ставкасининг 15 фоизгача кўтарилиши давлат бюджетига қўшимча 60 миллиард рубл, 2022 йилда 64 миллиард рубл, 2023 йилда эса 68,5 миллиард рубл олиб келиши кутилмоқда.