Брент нефти нархи 5 фоиздан ортиқ арзонлашди

Брент нефти нархи 5 фоиздан ортиқ арзонлашди

Савдо майдончасининг Москва вақти билан соат 08:13 даги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида Лондоннинг ICE биржасида Брент маркали нефть учун фьючерс шартномасининг нархи 5,33 фоизга пасайиб, бир баррель учун 105,5 доллар даражасида. Бу ҳақда TACC манбаси хабар бермоқда.

Москва вақти билан 07:57 ҳолатига кўра, Брент фьючерслари бир баррели учун 105,72 доллар (-5,13%)ни ташкил этди.

WTI нефтининг нархи, Москва вақти билан 08:13 ҳолатига кўра, 6,31 фоизга пасайиб, бир баррель учун 101,02 долларни ташкил этди.