Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Brent нефти нархи йилнинг биринчи ярмида 48 фоизга ошди
9.07.2022 18:23,  
22

Жаҳон бозорида Аzeri Light нефтининг бир баррели нархи 3,5 долларга ёки 2,79 фоизга ошиб, 128,8 долларга етди.

Бу йилги нефть нархи Озарбайжон давлат бюджетида 85 доллар даражасида белгиланди. Бунгача Аzeri Light нефтининг энг паст нархи 2020 йилнинг 21 апрелида (15,81 доллар), энг юқори нархи эса 2008 йилнинг июлида (149,66 доллар) қайд этилган эди.

Жума куни нефть нархи ОПЕК+ йиғилиши олдидан кескин тушиб кетгани ва АҚШ иқтисодий ўсиш суръатининг секинлашиши қўрқуви ортидан кўтарилди. Лондондаги ICЕ Futures биржасида Brent нефтининг сентябр ойидаги фьючерслари 2,61 долларга (2,39 фоиз) ошиб, бир баррели учун 111,63 долларни ташкил қилди.

Нью-Йорк товар биржасининг (NYМЕХ) август ойидаги электрон сессиясида WТI фьючерслари нархи 1 июл ҳолатига кўра 2,34 долларга (2,21 фоиз) ошиб, бир баррели нархи 108,10 долларни ташкил қилди. Йилнинг биринчи ярмида Brent 48 фоизга, WТI 41 фоизга ошди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан