Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия Бош вазири Борис Жонсон шифохонанинг жонлаштириш бўлимига кўчирилди
7.04.2020 10:47,  
624

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон аҳволи ёмонлашганидан сўнг шифохонанинг интенсив терапия бўлимига кўчирилди. Бу ҳақда Даунинг Стрит воизига иқтибосан BBC хабар қилди.

Борис Жонсон Ташқи Ишлар вазири Доминик Раабдан бош вазирлик вазифасини "лозим бўлган вақтларда" бажариб туришни сўраган.

Бош вазир Борис Жонсон 55 ёшда ва Лондоннинг St Thomas шифохонасига якшанба куни коронавируснинг "давомий аломатлари" туфайли ётқизилган эди.

Даунинг стрит воизига кўра, Бош вазирга унинг шифокорлар жамоаси шундай маслаҳат берган.

Борис Жонсон "аъло даражада парвариш қилинмоқда".

Баёнотда шунингдек, "...якшанба оқшомидан бери at St Thomas шифокорлар назорати остида қолмоқда. У коронавируснинг "давомий аломатлари" аримаганидан кейин шифохонага келтирилган" дейилади.

"Бугун тушдан кейин Бош вазирнинг саломатлиги ёмонлашди ва шифокорлар маслаҳати билан уни интенсив терапия бўлимига кўчиришди".

Жонсон жанобларининг ўн кун аввал коронавирус юқтириб олгани маълум бўлганди. У йўтал ва иссиқ кўтарилишидан азият чеккан.

Бугун эрталаб у ўзининг "руҳан тетиклиги" ҳақида твит йўллаганди.

Ўтган ой Бош вазир воизи агар Борис Жонсон бетоб бўлиб, ўз ишини бажаролмаса, унда Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб ўринбосарлик қилишини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан