“Британиялик” коронавирус Россияга кириб борди

“Британиялик” коронавирус Россияга кириб борди

Буюк Британиядан бутун дунёга тарқалаётган коронавирус янги штаммининг биринчи ҳолати Россияда ҳам аниқланди. Бемор Буюк Британиядан қайтиб келган бўлган. Бу ҳақда кеча, 10 январь куни “Россия-1” телеканали эфирида Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.

“Бир нафар одамда коронавируснинг янги тури аниқланди”, дейди у Буюк Британиядан қайтиб келган россияликлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларини изоҳлар экан.

Поповага кўра, ҳозирда ушбу бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,“британиялик” коронавирус 40 дан ортиқ давлатда аниқланган.